Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тергов Грузиянинг биринчи президенти Звиад Гамсахурдиа ўлими билан боғлиқ ишни «ўз жонига қасд қилиш»дан «қотиллик» моддасига алмаштирди. Бу ҳақда Грузия Бош прокуратурасидаги манбаларига таяниб, мамлакатнинг айрим ОАВлари  ёритганини «Интерфакс» маълум қилди, дея хабар бермоқда «Ведомости» нашри.

Фото: kavkazzz.livejournal.com

Фото: kavkazzz.livejournal.com

Прокуратура бир неча ойдан бери текширув ўтказмоқда. Ушбу текширув доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилган, дунёнинг бир неча мамлакатларига сўров жўнатилган, сўроқлар ўтказилган, президент ўлими тафсилотлари ўрганилиб, Гамсахурдиа ҳалок бўлган жой кўздан кечирилган. Президентнинг ўғли Константин Гамсахурдиа ўзи ва қариндошлари прокуратура вакиллари билан кўришгани, улар 1994 йилда бошланган тергов ҳаракатлари умуман қониқарсиз ўтказилганини маълум қилгани ҳақида хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Грузиянинг биринчи президенти 1993 йил декабрида ҳаётдан кўз юмган. 1994 йил февралида бу фожиа юзасидан жиноий иш очилган. Расмий тергов ўшанда Гамсахурдиа жонига қасд қилгани ҳақида баёнот берган, аммо унинг тарафдорлари бу тахминга ишонмади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)
Спорт
Бразилия терма жамоаси кетма-кет 8 марта мундиал чорак финалига чиқди