Қозоғистоннинг Актобе шаҳрида ўзининг тенгдоши билан ижтимоий тармоқ орқали бир муддат суҳбатлашган 16 ёшли ўсмир унга яширинча уйланишга қарор қилди. Бироқ, никоҳдан бир ой ўтгач, куёв қизни талоқ қилиб, унинг синфдошига уйланди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар беради.
Маълум бўлишича, ҳар иккала қизнинг ота-онаси юз берган воқеадан хабардор бўлмаган.
«Бу тарзда оила қурган қизлар тақдирининг ижобий шаклланиш ҳолатлари менинг тажрибамда жуда кам учрайди. Бир неча талоқлардан сўнг, қизлар қўлида боласи билан маълумотсиз ва ишсиз, ёлғиз қолади. Бу эса жуда жиддий ижтимоий муаммо ҳисобланади», — дейди юз берган воқеаларни ўқувчи қизлардан эшитган «Диний тадқиқот марказлари уюшмаси» директори Юлия Денисенко.
Изоҳ (0)