Сурия президенти Башар Асад Венада Эрон ядро дастури бўйича келишувнинг имзоланганини Теҳроннинг «улкан ғалабаси» деб атади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Сурия раҳбари томонидан Ислом Республикаси раҳбариятига йўлланган ва маҳаллий телевидение орқали ўқиб эшиттирилган табрик телеграммасида «олтилик» ва Эрон ўртасида эришилган келишув «Эроннинг улкан ғалабаси, мамлакатга нисбатан жорий этилган халқаро санкциялар босими остида бўлган эронликларнинг матонати ва мардлиги тантанаси» эканлиги таъкидланади.
Башар Асаднинг фикрига кўра, Венада томонлар келишув йўлини танлагани «нафақат Эрон, балки минтақа ва бутун дунё учун ҳал қилувчи воқеалардан бири» бўлади.
Изоҳ (0)