АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида яшовчи ёзувчи Дэвид Сикорски шаурманинг мексикача варианти – курритога уйлангач, кўпчиликнинг диққат марказига тушди, деб хабар бермоқда “Nur.kz”.
Сикорски буни дўстларидан қасос олиш учун қилганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, дўстлари ўз қайлиқлари билан тушган суратларни ижтимоий тармоқлар тасмасида кўравериш жонига теккач, у ҳам ўз қайлиғини топишга қарор қилган. Ҳазил фотосессиясини у «Ягона ва ҳақиқий муҳаббат» деб атаган.
Сикорски ўзининг севимли таоми билан биргаликда Сан-Францисконинг энг машҳур жойлари – «Олтин дарвоза» кўприги, Нафис санъат саройи ва Марказий боғда суратга тушган.
Изоҳ (0)