«АҚШ New Horizons коинот қурилмасининг Плутонга яқинлашуви туфайли Қуёш тизимидаги барча сайёраларга ‘ташриф буюрган’ илк мамлакат бўлди», — дея маълум қилди NASA раҳбари Чарльз Болден. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Америка Плутонга йўл олган биринчи мамлакат бўлди ва шундан сўнг биз Қуёш тизимида ‘бормаган’ бирорта сайёра қолмади, — деди Болден Хопкинс университетидаги (Мэриленд штати) чиқиши чоғида. — Биз Плутондан юбориладиган маълумотларни таҳлил этиб, бу сирли сайёра ҳақидаги билимларимизни такомиллаштириб борамиз».
Эслатиб ўтамиз, New Horizons 2006 йил январда ишга туширилган. Бир йилдан сўнг Юпитер яқинидан учиб ўтиб, Ерга ушбу сайёра ва унинг йўлдошлари тўғрисидаги муҳим манбаларни узатган. 2015 йил январда эса қурилма Плутонга саёҳатини бошлаган.
Изоҳ (0)