Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 15 июль куни Тошкентдаги Успенский кафедрал соборига ташриф буюрди, деб хабар беради «UzDaily.uz».
Лавров православлар ва ватандошлари билан суҳбатлашди, шунингдек, Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий билан учрашди.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди.
Изоҳ (0)