Малайзия пойтахтида тунда содир бўлган нохуш ҳодисадан сўнг хавфсизлик чоралари кучайтирилди. У ердаги савдо марказларидан бирида тўпланган 100 га яқин кишилар дўконларни ўмариш ва ағдар-тўнтар қилишга уринди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Ҳодиса натижасида камида етти киши яраланди, воқеа жойидан репортаж тайёрлашга уринган журналистлар ҳам шулар жумласидандир.
Маҳаллий вақт бўйича ярим тунда совуқ қурол билан қуролланган бир гуруҳ ёшлар савдо марказида тўплана бошлади. Дастлабки маълумотларга қараганда, дўкон эгаси ва ёшлар ўртасидаги можаро ҳодисага сабаб бўлган.
Полициянинг маълум қилишича, қоидабузарларни қўлга олиш ишлари туни бўйи давом этган.
Изоҳ (0)