Машина қўйиш қоидаларини бузганлиги учун Москва марказидаги кўчалардан бирида қолдириб кетилган автомобилни жарима майдонига тортишга қарор қилишди. Автомобиль эгаси бунга қаршилик қилиб, машина салонига хотини ва боласини ўтқазишга ҳаракат қилди. Бу ҳақда Москва парковка ҳудуди маъмурияти матбуот хизматига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Матбуот хизматининг изоҳ беришича, Москва маъмурий йўл инспекцияси ходими қарорига кўра, 12 июль, якшанба куни «Jeep русумидаги автомобиль машина қўйиш қоидаларини бузганлиги учун махсус қўнимгоҳга етказиш мақсадида эвакуатор платформасига юкланган. Эвакуатор ҳаракатини бошлагунича етиб келган киши автомобилга хотини ва боласини ўтқазиб, уларни суратга ола бошлаган. Автомобилга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортган».
Йўл-патруль хизмати ходимлари воқеа жойига етиб келиб, ҳужжатларни текширгач, автомобиль эгасига қайтарилди, парковка қоидалари бузилгани учун эса жарима ёзилди.
Изоҳ (0)