Япониялик олимлар 3D-принтерда футболчи Криштиану Роналдунинг силикон нусхасини чоп этди. Бу ҳақда The Times of India хабар бермоқда.
Футболчининг «эгизаги» унинг бўйи баробар (1,85 метр) тайёрланган бўлиб, кўзи ва қовоғини қимирлата олади. Олимлар Роналдунинг танасини аниқ ўхшатиш учун 110 та микрокамерадан фойдаланиб, 3D-сканерлаш усулини қўллади.
Португалиялик «юлдуз»нинг ўзига унинг силикон эгизаги маъқул келди. «Худди ўзимга ўхшайди. Яъни мен каби қойилмақом кўринишда», — дея камтарона таъкидлаган у.
Изоҳ (0)