Янги Зеландияда 13 июль кунидан кибербуллинг (тармоқдаги масхаралаш) ва онлайн-троллингни қаттиқ жиноят деб ҳисобловчи қонун кучга киради. Бу ҳақда Business Insider Australia хабар беради.
Қонунга асосан интернет тармоғида бошқа кишига нисбатан таҳдидли, қўрқитувчи ёки камситувчи сўзлардан фойдаланганлик учун жарима солиниши ёки қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Шунингдек иғвогарлик қилиш, масхаралаш ва таҳқирлаш билан шуғулланадиган фойдаланувчилар ҳам жазоланади.
Қонунни бузган жисмоний шахсларга нисбатан 33,5 минг доллар ва юридик шахсларга нисбатан 134 минг доллар жарима жазоси қўлланади. Алоҳида ҳолларда эса икки йилгача қамоқ жазоси тайинланади.
Изоҳ (0)