Россия президенти Владимир Путин Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа ва Непал Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига ташкилот бўйича шериклар сифатида қўшилишини маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
У, шунингдек, бошқа мамлакатлар ҳам ШҲТ ишида қатнашишга қизиқиш билдираётганини айтди. Россия президенти сўзларига кўра, биринчи марта ташкилотнинг янги аъзоларини қабул қилиш тартиби ишга туширилмоқда.
«Ташкилот тарихида биринчи марта янги аъзолар — Ҳиндистон ва Покистонни қабул қилиб олиш маросими ўтказилмоқда. Биз Беларусь Республикасининг ШҲТ ишидаги иштирокини кузатувчи давлат мақомигача оширишга келишиб олдик», — дея қўшимча қилди Путин.
Изоҳ (0)