Бухорода «Ўзбектеатр» бирлашмаси ҳамда вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси ташаббуси билан «Театр анжуманлари» лойиҳаси бошланди. Бу ҳақда «12news.uz» хабар бермоқда.
Ушбу лойиҳа, биринчи галда, актёрлар маҳоратини ошириш, дунёқарашини кенгайтиришга қаратилган. Бунинг учун пойтахтдан ташриф буюрган саҳна усталари бошқа вилоятлардан келган ёшларга актёрлик, саҳна нутқи, режиссёрлик, вокал ва рақс сирларидан сабоқ беради. Якунда эса устоз ва шогирдлар биргаликда Алишер Навоийнинг «Қуш тили» асари асосида тайёрланган театрлаштирилган томошани намойиш этади.
Ушбу тадбир хорижий давлатлардаги санъат вакилларининг ҳам қизиқишига сабаб бўлди: Бухоро вилоят драма театри саҳнасида Япония, Ҳиндистон, Хитой ва бошқа мамлакатлардан келган таниқли актёр, режиссёрлар маҳорат дарсларини беради.
Изоҳ (0)