Тошкентда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик томонидан Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган «Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларининг тадқиқот реакторлари ҳамкорлиги» мавзусида IV Халқаро мажлис бўлиб ўтмоқда, деб ёзади «Review.uz».
Ушбу учрашувда реакторларнинг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилиш, эксплуатация бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, яқин келажак учун режалар тузиш мақсадида агентлик, Беларусь, Қозоғистон, Россия, Украина ва Ўзбекистон мутахассислари йиғилди. Улар, шунингдек, экспертлик билимларини тарқатиш, таълим ва ходимларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш масалаларини ҳам кўриб чиқмоқда.
Изоҳ (0)