«Барселона» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг рафиқаси Антонелла Рокуццо Росарио шаҳридаги шифохоналардан бирига ётқизилган, деб хабар беради «Stadion.uz».
Манбада келтирилишича, 27 ёшли аёл инфекция туфайли шифохонага тушиб қолган. Шифокорлар касаллик унинг ҳомиладорлигига таъсир қилмаслигини айтмоқда. Кечроқ Мессининг ўзи шифохонага етиб келди.
Месси, Рокуццо ва уларнинг икки ёшли фарзанди Тьяго Америка кубоги финалидан сўнг жонажон Росарио шаҳрига, қариндошлари олдига келган эди.
Изоҳ (0)