Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Халқаро футбол федерациялари президенти Йозеф Блаттер ФИФА конгресси ундан қолишни сўраса ҳам истеъфога чиқишини айтиб ўтди, деб хабар қилади «ТАСС».

Фото: tass.ru

Фото: tass.ru

Блаттер 29 майда ўтказилган ФИФА конгрессида навбатдаги муддатга сайланганди, аммо орадан тўрт кун ўтиб, коррупцион можаролар туфайли ўз лавозимидан кетишини маълум қилди. 20 июль куни ФИФА ижроқўмининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилади ва унда ташкилот президенти сайланадиган сана эълон қилинади. Унгача эса Блаттер ФИФА раҳбари вазифасини бажариб туради.

«Мен сайловдан кейин ўз лавозимимда қолмайман, — деди 79 ёшли швейцариялик. — Ҳаттоки ФИФА конгресси қолишимни сўраса ҳам мен барибир истеъфога чиқаман».

27 май куни Цюрихда коррупцияга аралашгани гумон қилинган ФИФАнинг 7 нафар амалдори қўлга олинганди. Жами 14 кишига нисбатан айбловлар илгари сурилган. АҚШ юстиция вазирлиги маълумотларига кўра, улар 24 йил давомида 150 миллион доллар миқдорида пора олган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 29 май куни 39 даражагача иссиқ бўлади
Спорт
Лионель Месси Роналдунинг рекордини янгилади
Маҳаллий
Қаршидаги кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлди