Меъморлар хонанда Бейонсенинг Ghost клипидан илҳомланиб тайёрлаган лойиҳа асосида, Австралиянинг Мельбурн шаҳрида 78 қаватли осмонўпар бино қурилади. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
«Премьер-тауэр» осмонўпар биносида турар-жой хонадонлари, дўконлар ва меҳмонхона бўлади. Бинони эгилган-букилган жойлар ва асимметрия кўриниши алоҳида ажратиб туради.
Лойиҳа сингапурлик миллиардер Ко Ви Менг эгалик қиладиган Fragrance гуруҳи томонидан молиялаштирилади. Бинони қуриш учун дастлаб 1970-йилларда қурилган «Савой» қовоқхонасини бузиш керак бўлади.