Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги мактаблардан бирининг 9-синф ўқувчиси ўз амакисининг уйидан 800 минг сўм ўғирлаганликда айбланди, дея хабар бермоқда «1news.uz» «Огоҳ» газетасига таяниб.
1999 йилда туғилган йигитча 2015 йил қишида синфдоши билан амакисининг уйига киради ва уйда фақат янгаси борлиги ва уй қаровсиз қолганини кўриб, ётоқхонадан 300 минг сўм олиб чиқади. Орадан бироз вақт ўтгач, қариндошлари тўйга кетганидан фойдаланиб, ўқувчи тўрт нафар ўртоғи билан амакисининг уйига киради ва 500 минг сўм ўғирлаб чиқади.
Йигитнинг қариндошлари тўйдан келиб, уйга биров кирганини пайқагач, дарҳол милицияга хабар беради.
Натижада жиноятни вояга етмаган мактаб ўқувчилари амалга оширгани, уларга эса уй эгасининг қариндоши бошчилик қилгани аниқланди.
Изоҳ (0)