Тошкентнинг Қўйлиқ бозори ва «Сувсоз» даҳаси яқинида жойлашган «Роҳат» айланаси ўрнида 2016 йил кузида янги транспорт йўлаги фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда «Anons.uz» хабар бермоқда.
«Ўзавтойўл» компанияси бошқаруви раиси ўринбосари Шуҳрат Назаровнинг сўзларига кўра, «Роҳат» автосалони олдида икки қаватли чорраҳа қурилади. Тошкент автомобиль ҳалқа йўли ва Оҳангарон шоссеси кесишадиган нуқтадаги қурилиш-монтаж ишлари 2015 йил охирида бошланади.
Мазкур янги объектнинг қурилиши 2014 йилдаёқ режалаштирилган эди.