Япониянинг мудофаа кучлари ходими ўтган оқшомда ўз уйини қасддан ёқиб юборганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинди. Уйдаги саккиз нафар боладан тўрт нафари тириклайин ёниб кетди, деб хабар беради «РИА Новости».
Кицуки шаҳридаги икки қаватли ёғоч уй якшанбадан душанбага ўтар кечаси ёниб кетди. Ушбу уйда ўн кишидан иборат оила яшаб келган. Оиланинг уч ёшдан 17 ёшача бўлган саккиз нафар фарзанди бўлган. Ёнғинни ўчиришнинг иложи бўлмади, ота-она кичик қизи билан ёнаётган уйдан қутулиб чиқишга муваффақ бўлди, бироқ уларнинг тўрт нафар боласи ёниб кетди.
6 июль, душанба куни полиция 40 ёшли оила бошлиғини ҳибсга олди. Денгиз мудофаа кучлари лейтенанти Кэнъитиро Суэмунэ ўз айбини тан олди. Полиция ҳодиса сабабларини аниқламоқда.
Изоҳ (0)