Шахмат бўйича 2015 йилги Жаҳон кубоги мусобақалари 10 сентябрдан 5 октябргача Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилади, деб хабар беради «12news.uz».
Ушбу мусобақаларда Марказий Осиё давлатлари шарафини ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Рустам Қосимжонов, қозоғистонлик гроссмейстер Ринат Жумабаев ва туркманистонлик халқаро спорт устаси Юсуп Атабаев ҳимоя қилади.
Бутун турнир давомида нокаут тизими бўйича 128 нафар ақл усталари баҳслашади.
Изоҳ (0)