Чили терма жамоаси ярим ҳимоячиси Артуро Видаль Аргентинага қарши Америка Кубоги финал учрашувининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар бермоқда.
120 дақиқа давомида 28 ёшли футболчи 53 та узатмага муаллифлик қилиб, икки марта дарвозага зарба берди. Бундан ташқари, у ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида гол киритди.
Эслатиб ўтамиз, финалда Чили пенальтилар сериясига кўра Аргентинани 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Изоҳ (0)