Америкалик актриса Анжелина Жоли Россия император аёли Екатерина II ва граф Потёмкин ўртасидаги муносабатлар ҳақидаги фильмда бош ролни ижро этади. Бу ҳақда «Kommersant.ru» хабар бермоқда.
Актриса британиялик тарихчи Саймон Себаг Монтефиоренинг Буюк Екатерина ҳақидаги асари асосида фильм суратга олиш ҳуқуқини сотиб олган.
«Анжелина айнан менинг китобимни танлаганидан хурсандман, чунки бу менинг биринчи асарим. Екатерина — жуда феминистик қаҳрамон», — дея қайд этди тарихчи.
Монтефиоренинг ишонч билан қўшимча қилишича, Анжелина Жоли Екатерина ролини ижро этишни қойилмақом тарзда уддалайди.
Изоҳ (0)