Netflix янги стратегия доирасида 2-мавсумни икки қисмга бўлиб тақдим этди. Компания ушбу мавсумнинг 4 қисмини август бошида намойиш қилган бўлса, якуний эпизодларнинг премераси 3 сентябрга белгиланган. Мухлислар сериалнинг янги мавсумини узоқ кутишди: биринчи ва иккинчи мавсум орасида икки йил-у тўққиз ой вақт ўтди. Аммо, учинчи мавсум анча тезроқ чиқади. Forbes маълумотларига кўра, суратга олиш ишлари 2025 йил ноябрда бошланади. Демак, премера 2027 йил февраль ойида бўлиши мумкин. “Уэнздей” Netflix’даги энг машҳур фильмлардан бири ҳисобланади. Фильм муаллифлари “Калмар ўйини” сериали тугаганидан кейин сериалнинг давомийлигини имкон қадар узоқроқ қилишга ҳаракат қилади. Шунинг учун томошабинларни ҳали кўплаб мавсумлар кутмоқда. Агар сериалнинг чиқиш вақти олдингисига нисбатан бир ярим йилга қисқартирилса, компания аудиториянинг қизиқишини осонлик билан сақлаб қолиши мумкин. Жуда узоқ танаффус эса томошабинларнинг сюжетни унутиб қўйишига сабаб бўлади. “Уэнздей” — Тим Бёртон томонидан яратилган ҳикоя бўлиб, Уэнздей Аддамсга бағишланган. Қизалоқ жамият меъёрларига мос келмайдиган, ажойиб ва ўзига хос ўқувчилар учун мўлжалланган мактабга ўқишга киради. Мактабдаги таълим билан бирга у сирли қотилликлар ва бошқа жиноятларни тергов қилади. Сериалда асосий ролни Женна Ортега ижро этади.
Изоҳ (0)