Хитой шимоли-ғарбидаги Шинжон-Уйғур мухтор туманида жойлашган Гума уездида содир бўлган зилзила оқибатида камида олти киши ҳалок бўлиб, қирқ саккиз киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Қутқарув хизматлари ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларга киришган. Маълумотларга кўра 3 мингга яқин бино бутунлай ёки қисман вайрон бўлган. Қутқарувчилар кучи билан вақтинча яшаш учун лагерь ташкил этилган, воқеа жойига 1000 та чодир етказилган.
6,5 магнитудали зилзила маҳаллий вақт билан соат 09:07 да содир бўлди, силкиниш ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлган. Кейин яна бир нечта кучсиз зилзила ҳам содир бўлган.
Изоҳ (0)