30 июнь куни Facebook ижтимоий тармоғида АҚШнинг Флорида штати Сарасота шаҳри кўчаларида яшовчи бошпанасиз одамнинг пианинода Styx гуруҳининг Come Sail Away қўшиғини моҳирона чалаётгани видеоси пайдо бўлди. Ушбу видеони 3 миллиондан кўпроқ одам томоша қилди. Бу ҳақда «Afisha.ru» хабар беради.
Маълум бўлишича, 51 ёшли Дональд Гулд 17 йил аввал хотинининг вафотидан сўнг кўчада қолган. Унгача эса у денгизчи бўлиб флотда хизмат қилган, кларнет чалган. У ёшлигида Мичигандаги Спринг-Арбор университетида таълим олган ва у ерда кўплаб мусиқа асбобларини чалишни ўрганган. Бироқ у даража олишга улгурмаган.
Энди эса Дональд пул топиш учун шаҳарда маҳаллий ўзини идора қилиш органлари томонидан Sarasota Keys Piano лойиҳаси доирасида ўрнатилган фортепианони чалмоқда. Гулд ўқишни битиришни ва болаларга мусиқадан дарс беришни орзу қилишини айтди.
https://youtu.be/JCguq3hTC2M
Изоҳ (0)