Сайрга чиқмоқчи бўлган эрининг кўйлагини дазмоллашдан бош тортган мексикалик аёл қамоққа олинди, деб хабар беради The Daily Star.
21 ёшли Дулсе Гарсиянинг турмуш ўртоғи Эдгар Альварадо хотинининг устидан полицияга шикоят қилди. Ёш аёл ички ишлар бўлинмасига келтирилди. Полиция уни уй ишларига нисбатан бепарволикда айблади ва унга нисбатан 465 песо (31 доллар) жарима қўллади. Пули бўлмаганлиги учун Гарсия жаримани тўлай олмаган, шу сабабдан уни 12 соатга қамаб қўйишган.
Гарсиянинг сўзларига қараганда, у эри дўстлари билан эмас, аёл киши билан сайрга чиқмоқчи деб шубҳалангани учун унинг кўйлагини дазмоллашни истамаган.
Полициянинг шубҳали ҳаракатлари туфайли ушбу воқеа ОАВлар эътиборини тортди ва ижтимоий тармоқларда фаол муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)