«Cars.com» портали мутахассислари Toyota Camry седани ва Toyota Sienna минивенини АҚШ автомобиль бозорида тақдим этилган «энг америкача» моделлар деб топди, деб хабар бермоқда «Motor.ru».
Рейтинг автомобилларнинг АҚШда ишлаб чиқарилган қисмлардан таркиб топганлик даражаси асосида тузилган бўлиб, бундай қисмлари 75 фоиздан кам автомобиллар ўз-ўзидан рейтингга киритлмади.
Тадқиқотда қайд этилишича, АҚШда ҳозирда оғир пикаплар ва тижорат транспортлари инобатга олинмаса жами 101 та модель тақдим этилмоқда. 2010 йилда энг «америкача» автомобиллар рўйхатидан 29 та машина жой олган бўлса, 2015 йилда рейтингга атиги 7 та модель кирган.
Toyota’нинг иккала моделидан ташқари рейтингга Япониянинг яна бир автомобили – Honda Odyssey ҳам кирган. Қолган тўрт машина General Motors концерни томонидан ишлаб чиқарилади : Chevrolet Corvette, GMC Acadia, Chevrolet Traverse ва Buick Enclave.
Изоҳ (0)