Россия Сурия ҳукумати ва халқини қўллаб-қувватлашда давом этади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Сурия ташқи ишлар вазири Волид Муаллим билан учрашув вақтида маълум қилди, дея хабар бермоқда RBC.ru.
Путиннинг баён қилишича, Россия Суриядаги вазият мураккаб ривожланаётганини ва мамлакат қандай таҳдидларга, жумладан, халқаро террорчиликка тўқнаш келаётганини кўриб турибди.«Бундай ҳолатда муваффақият баъзи муаммолар билан бирга келишини, баъзан ҳарбий муваффақиятсизликлар ҳам рўй бериши мумкинлигини тушунамиз. Лекин ишончимиз комил – якунда Сурия халқи ғалаба қозонади», - деди Путин.
Ўз навбатида, Муаллим Россия кўмагида минтақа мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш йўлидан боришини маълум қилиб, Сурия ҳукумати террорчиликка қарши кураш масаласида ҳам Россиядан умид қилаётганини қайд этди.
Изоҳ (0)