Корея Республикасида MERS коронавируси натижасида яна бир бемор вафот этди, шу тариқа жами қурбон бўлганлар сони 33 кишига етди. Бу ҳақда «ТАСС» КР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб хабар беради.
Мамлакатда уч кундан бери вирус билан касалланиш ҳолати қайд этилмади.
Жами Корея Республикасида коронавирусни юқтириб олганлар 182 нафарни ташкил этиб, яна 2,6 минг киши уй карантинида сақланмоқда.
Изоҳ (0)