Хитой ўз ҳудудида Россиядан шарқий йўналиш бўйича келаётган «Сибир кучи» газ қувурлари давомини қуришга киришди, деб ёзади «РИА Новости».
Чегаралараро газ қувурини Россия ҳудудида «Газпром» лойиҳалаштирган ва қурган бўлса, Хитойда бу билан Хитой миллий нефт-газ корпорацияси (CNPC) шуғулланмоқда.
2014 йилда ушбу икки компания ўртасида тузилган шартномага кўра, шарқий йўналиш бўйича табиий газ етказиб бериш 2018 йилда бошланиши мумкин.
Изоҳ (0)