Таиландда россиялик сайёҳ дўппосланди, етказилган шикастланишлар оқибатида у ҳалок бўлди, деб хабар беради «Вести» Россиянинг Бангкокдаги элчихонаси консуллик бўлими бошлиғи Владимир Сосновнинг маълумотларига асосланиб.
Сайёҳ меҳмонхона хизматчиси томонидан у бир ойга банд қилган хонасининг эшиги яқинида топилди. Меҳмонхонадагиларнинг таъкидлашича, россиялик сайёҳ икки кундан сўнг уйига қайтмоқчи бўлган.
Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари уни касалхонага етказди, бироқ шифокорлар уни қутқара олмади. Россиялик сайёҳнинг танасида кўплаб гематомалар аниқланди. Шифокорларнинг маълум қилишича, у ички қон қуйилиши натижасида вафот этди.
Изоҳ (0)