КХДР ҳукумати АҚШ Давлат департаментинин жаҳондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият юзасидан эълон қилган йиллик ҳисоботини «социалистик тизимнинг корейсча вариантини ерга уришга уриниш» деб баҳолади. Бу ҳақда, КХДР Ташқи ишлар вазирлигига асосланиб, RBC.ru хабар бермоқда.
«АҚШ КХДРнинг ҳарбий қудрати қанчалар ўсиб бораётганини, унинг халқи эса социализмдаги бахтиёр ҳаётдан лаззатланаётганини кўриб турибди», - дейилади Шимолий Корея ТИВ баёнотида. Вазирлик матбуот хизматининг қайд этишича, АҚШ «инсон ҳуқуқлари ниқоби остида» КХДРдаги тузумни ўзгартиришга уринмоқда.
КХДР Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилишича, «АҚШ ўзининг душманона нуқтаи назарини сақлаб қолаверар экан», КХДР «янада қатъийроқ қарши чоралар» кўришга мажбур бўлаверади.
Изоҳ (0)