Ўзбекистон Давлат консерваториясида «Ўзбекистон яккахонлари» камера оркестри ва Давлат хор капелласи мавсумлари якунланганини билдирувчи концерт бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Today.
Унда буюк бастакор, маҳоратли скрипкачи, падагог, дирижёр, католик руҳонийси Антонио Вивальди асарлари янгради.
Камера оркестри ижросида Торли чолғу оркестри учун Ре-мажор концерти ва Торли чолғу оркестри учун До-мажор симфонияси янгради. Фагот ва торли чолғу оркестри учун концерт Тошкентда илк бора ижро этилди, унинг яккахон партиясини Бобурмирзо Султонов чалди.
Изоҳ (0)