Туркиянинг Истанбул шаҳрида теннис бўйича «Фьючерс» туркумига кирувчи турнир давом этмоқда, деб хабар беради «Olamsport.com».
Мукофот жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат бўлган мусобақанинг асосий тўр баҳсларида ўзбекистонлик Темур Исмоилов ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти.
Турнирда бешинчи рақам остида таснифланган Исмоилов илк даврада украиналик Вадим Алексеенкога қарши кортга чиқиб, 6:2, 6:1 ҳисобида зафар қучди. Бугун, 25-июнда Темур чорак финалга бериладиган йўлланма учун россиялик Маркос Каловелонис билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади.
Изоҳ (0)