Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Буюк Британиянинг Ноттингем шаҳрида давом этаётган теннис турниридаги иштирокини муваффақиятли давом эттиряпти, деб хабар беради «Olamsport.com».
Кеча, 24 июнь куни ATP рейтингида 92-ўринни эгаллаб турган Денис дунёнинг 49-ракеткаси Сергей Стаховский билан тўқнаш келди. Икки сет давом этган баҳсда Истомин кучли рақибини 7:5, 6:4 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.
Таъкидлаш жоиз, 23 июнь куни Истомин иккинчи давра учрашувида дунё рейтингида 35-поғонадан жой олиб турган аргентиналик Хуан Монакони ортиқча қийинчиликсиз 6:1, 6:2 ҳисобида мағлуб этганди.
Изоҳ (0)