Шу кунларда Лондон шаҳрида «Катта Дубулға» туркумига кирувчи «Уимблдон» турнирининг саралаш баҳслари давом этмоқда. Унда ўзбекистонлик Фарруҳ Дўстов ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказаётганди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Кеча, 24 июнь куни Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси саралашнинг иккинчи босқичида Николас Басилашвилига қарши кортга чиқди. Дўстов саралаш баҳсларида 26-рақам остида таснифланган бўлишига қарамай, рақибига икки сетда ҳам бир хил 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Дўстов илк босқичда британиялик Ричард Блумфайлдни 4:6, 6:2, 6:1 ҳисобида мағлуб этганди. Энди асосий тўр мусобақасида биргина Денис Истомин Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Аввалроқ аёллар ўртасидаги саралаш баҳсларида Нигина Абдураимова ва Оқгул Омонмуродова ҳам мағлубиятга учраган эди.
Изоҳ (0)