Голливуд актёри Арнольд Шварценеггернинг ўғли Патрик «Тун ярмидаги қуёш» номли япон драмаси ремейкида бош ролни ижро этади, деб хабар беради Deadline.
Актриса Белла Торн унинг кинодаги шериги сифатида қатнашади. Кинони суратга олиш жараёни 2015 йил сентябрь ойида бошланади.
Ушбу филм ноёб генетик касаллик — қуёш нурига юқори таъсирчанликдан азоб чекаётган ёш аёл ҳақида ҳикоя қилади. Фильм қаҳрамони мусиқадан тасалли топиб, тунлари гитара чалиб, қўшиқ куйлайди.
21 ёшли Патрик Шварценеггер бугунги кунгача учта фильмда: «Захирадаги ўйинчилар» (2006), «Севгига тутилиб қолди» (2012) ва «Синфдошлар 2» (2013) ларда суратга тушган.
Изоҳ (0)