Покистон бош вазири Наваз Шариф Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш миллий бошқармасига Синд вилоятидаги ҳолат бўйича фавқулодда чоралар кўриш ҳақида буйруқ берди. У ерда жазирама натижасида 700 га яқин киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «РБК».
Бошқарманинг таъкидлашича, иссиқликдан жабрланган мамлакат аҳолисига тезкор ёрдам пунктларини ташкил этиш учун Покистон армияси ҳам жалб этилади.
Синд вилоятининг соғлиқни сақлаш вазири Мангнейонинг сўзларига қараганда, охирги тўрт кун мобайнида давлат шифохоналарида 612 киши, хусусий шифохоналарда эса 80 киши вафот этди.
Изоҳ (0)