Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Нед Прайс АҚШ махсус хизматлари Франция президенти Франсуа Олланднинг телефон суҳбатларини эшитмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».

Фото: sudouest.fr

Фото: sudouest.fr

«Биз президент Олланднинг алоқа воситаларини кузатмаганмиз ва ҳеч қачон кузатмаймиз», — деди Прайс. У АҚШ ва Франция ўртасидаги ҳамкорликни «алмаштириб бўлмайдиган» деб атаган, бироқ аввал Франция президентларининг телефон суҳбатлари эшитилгани ёки эшитилмаганига ойдинлик киритмаган.

Аввалроқ, Франция ҳукумати расмий вакили Стефан Ле Фоль АҚШ махсус хизматларининг Франция президентларига нисбатан разведка фаолияти иккала мамлакат ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари учун номақбул эканлигини маълум қилган эди.

Маълумот учун, 23 июнь куни Libération газетаси ва Mediapart сайти томонидан WikiLeaks билан ҳамкорликда ўтказилган журналист текшируви натижалари эълон қилинди. Унда айтилишича, АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги 2006—2012 йилларда Франциянинг уч президенти — Жак Ширак, Николя Саркози ва Франсуа Олланд, шунингдек уларнинг энг яқин ёрдамчиларининг телефон суҳбатларини эшитган ва электрон хатларини ўқиган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда банан нархи ошиб бормоқда. Энди мева истеъмоли камаядими?
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 10 декабрь ёғингарчиликсиз ўтади
Дунё
Совуқ урушни бошлаган Черчилл, Чехиядаги шифохонада оммавий қотиллик ва Чили диктатори Пиночетнинг ўлими. Кун хронологиясида 10 декабрь