АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Нед Прайс АҚШ махсус хизматлари Франция президенти Франсуа Олланднинг телефон суҳбатларини эшитмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».
«Биз президент Олланднинг алоқа воситаларини кузатмаганмиз ва ҳеч қачон кузатмаймиз», — деди Прайс. У АҚШ ва Франция ўртасидаги ҳамкорликни «алмаштириб бўлмайдиган» деб атаган, бироқ аввал Франция президентларининг телефон суҳбатлари эшитилгани ёки эшитилмаганига ойдинлик киритмаган.
Аввалроқ, Франция ҳукумати расмий вакили Стефан Ле Фоль АҚШ махсус хизматларининг Франция президентларига нисбатан разведка фаолияти иккала мамлакат ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари учун номақбул эканлигини маълум қилган эди.
Маълумот учун, 23 июнь куни Libération газетаси ва Mediapart сайти томонидан WikiLeaks билан ҳамкорликда ўтказилган журналист текшируви натижалари эълон қилинди. Унда айтилишича, АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги 2006—2012 йилларда Франциянинг уч президенти — Жак Ширак, Николя Саркози ва Франсуа Олланд, шунингдек уларнинг энг яқин ёрдамчиларининг телефон суҳбатларини эшитган ва электрон хатларини ўқиган.
Изоҳ (0)