Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович 2014 йил февралида ўзининг лавозимидан четлатилишига олиб келган Киевдаги Майдоннинг ўққа тутилишидаги жавобгарлигини инкор этмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».
«Мен ўз жавобгарлигимни инкор этмайман. Мен ўқотар қурол ишлатиш бўйича ҳеч қандай топшириқ бермаганман. Бу менинг ваколатимга кирмайди. Мен ҳар қандай куч ишлатилишига қарши эдим, ўқотар қурол ишлатишни гапирмаса ҳам бўлади, мен қон тўкилишига қарши эдим. Бироқ хавфсизлик кучлари мавжуд қонунлар бўйича ўз вазифаларини бажаради. Уларнинг қурол ишлатиш ҳуқуқи бор эди», — деди Янукович.
Аввалроқ, Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович ўз ҳаётини қутқариб қолгани учун Россия президенти Владимир Путиндан миннатдор эканлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)