Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона ФИФА президентлиги учун ўтадиган сайловда ўзининг номзодини қўядиган бўлди, деб хабар беради «Uff.uz».
Бу ҳақда таниқли уругвайлик журналист Виктор Моралес айтиб ўтди.
«Диего ФИФАдаги порахўрликларга қарши курашмоқчи ва президентликка ўз номзодини қўймоқчи.
Марадона ФИФА атрофидаги можароларга аралашмаган ҳолда, ҳар хил иллатларга қарши курашишини айтган. У етарли обрўга эга», — дейди Моралес.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА президентлигига сайлов 2015 йилнинг 16 декабрь санасида бўлиб ўтади. Ҳозирча, иккита номзод бор: улар бразилиялик Зико ва Иордания шаҳзодаси Али бин Ал-Ҳуссайн.
Изоҳ (0)