Англияда бассейнга кимёвий моддалар сизиб чиқиши натижасида 30 дан ортиқ киши жабрланди, дея хабар бермоқда The Independent.
Ҳодиса 21 июнь, якшанба куни Белтондаги Wild Duck истироҳат боғида содир бўлди.
Ёпиқ бассейндаги кишиларнинг нафаси қайта бошлаган, бунга кимёвий реагент сизиб чиққани сабаб бўлган. Одамлар эвакуация қилинган.
Полиция маълумотларига кўра, бассейндагилар жиддий зарар кўрмаган, уларнинг барчаси мустақил равишда ҳаракатлана олган. 33 киши яқин орадаги шифохоналарга етказилган. Саккиз нафарининг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.
Жабрланганлар орасида уч ёшли бола, шунингдек муассаса ходими ҳам бор.
Изоҳ (0)