Буюк Британия шаҳзодаси Гарри 10 йилдан ортиқ давом этган ҳарбий хизматни якунлади, деб хабар бермоқда Sky News. Кенсингтон саройи Гарри учун Бирлашган Қироллик Қуролли кучлари сафида хизмат қилиш шараф бўлганини маълум қилган.
Яқин уч ойни шаҳзода Намибия, Жанубий Африка, Танзания ва Ботсванада кўнгилли сифатида ўтказиб, рейнжерлар сафида филлар ва каркидонларни браконьерлардан ҳимоя қилмоқчи.
Армиядан кетиши ҳақида февраль ойидаёқ эълон қилган Гарри профессионал ҳарбий бўлиб, нуфузли Сандхерст академиясида ўқиган ва пиёда қўшин капитани унвонига эга. 2007−2008 йилларда Гарри Афғонистондаги жанговар ҳаракатларда қатнашган, кейин эса Австралияда хизмат қилган.
Изоҳ (0)