16 июнь куни 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Қирғизистон амалдаги Осиё чемпиони Австралияни қабул қилди, деб хабар қилади «Sports.ru».
Меҳмонлар биринчи ҳужумдаёқ жарима зарбаси ишлади ва Майл Единак уни голга айлантирди. Бу вақтда 2-дақиқа ўтиб бораётганди. 67-дақиқада Томми Оар орадаги фарқни иккитага оширди. Ўйинга қўшиб берилган иккинчи дақиқада Алмазбек Мирзалиев ўзини Марадонадек ҳис қилган бўлса ажабмас. У бурчакдан етказиб берилган тўпни қўли билан дарвозага киритди ва ҳакам голни инобатга олди.
https://youtu.be/tSj-zMbK6wU
Баҳс 2:1 ҳисобида меҳмонларнинг фойдасига ҳал бўлди. Аммо учрашув давомида қирғизлар зарбалар бўйича Австралиядан устунлик қилди — 24 та зарба (8 та аниқ)га қарши 14 та (5 та аниқ).
Изоҳ (0)