Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 15 июнь куни Оқсаройда Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ва Осиё миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси ва Осиё олимпия кенгаши президенти Шайх Аҳмад ал-Фаҳад ал-Сабоҳни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: uza.uz

Фото: uza.uz

Ислом Каримов меҳмонларни қутлар экан, Ўзбекистон билан Халқаро олимпия қўмитаси ва Осиё олимпия кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах тинчлик-осойишталик, иқтисодий-ижтимоий тараққиёт, таълим ва ёшлар масаласига эътибор спорт ривожида муҳим аҳамият касб этишини, ана шундай муҳит ва шароит туфайли Ўзбекистонда спорт жадал ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

Учрашувда Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортнинг ташкилий асослари такомиллаштирилгани, жисмоний-соғломлаштириш машғулотлари аҳоли ўртасида кенг оммалашгани, соҳани молиялаштириш, кадрлар тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш тизими юксалгани, моддий-техник база мустаҳкамлангани қайд этилди.

Учрашувда Ўзбекистон Президентига спортни ва олимпия ҳаракатини ривожлантиришдаги буюк хизматлари учун Халқаро олимпия қўмитасининг медали, шунингдек, Ўзбекистонда ва Осиёда футболни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун Осиё олимпия кенгашининг мукофоти топширилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2 декабрь куни 156 кишида коронавирус аниқланди
Маҳаллий
Жанубий Корея мамлакатда ишлаш ниятидаги ўзбекистонликлар учун квоталар сонини оширади
Дунё
«Ҳинд Чернобили» — Пхобалдаги техноген ҳалокат, Эрон олий раҳбарига айланган Ҳоманаий ва Совуқ урушга якун ясаган Ельцин—Буш. Кун хронологиясида 3 декабрь