КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакат ҳарбий денгиз кучлари қуролли қисмларига келиб тушган янги турдаги кемага қарши ракеталар учирилишини кузатди, дея хабар бермоқда ТАСС Корея ахборот агентлигига таяниб.
Ўқув машғулотлари КХДРда Шарқий денгиз деб аталувчи Япон денгизи акваториясида ўтказилди.
Агентлик маълумотларига кўра, ракеталарнинг барчаси нишонни — «шартли душман кемаси»ни аниқ бориб урган. Ким Чен Ин бундай ракеталар «мамлакат ҳарбий денгиз кучлари жанговарлик қобилиятини анча ошириш» имконини беришини айтди.
Изоҳ (0)