Австралиянинг 5 Seconds of Summer гуруҳи гитаристи Майкл Клиффорд Лондонда Wembley Arena’даги концерт вақтида ёниб кетди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Ижро вақтида Клиффорд пиротехника ускунасига жуда яқин келган ва натижада унинг сочи ўт олган. Машшоқдан тутун чиқишни бошлаган. У саҳна ичкариси томон югуриб, сочиқни олган ва бошига босган. Шундан сўнг гитарачи саҳнани тарк этган.
Мусиқачилар концертни тўхтатишга қарор қилишган. «Майкл жабрланди, шу сабабли ҳам шоуни давом эттира олмаймиз», - деди гуруҳ аъзоларидан бири.
Кейинроқ Клиффорд Instagram’даги саҳифасида бинт боғланган бошининг суратини эълон қилиб, ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаётганини маълум қилган.
https://youtu.be/_0Q_CHRFWmk
Изоҳ (0)