Америкалик актёр Леонардо Ди Каприо 18 минг евро ундириш талаби билан Франциянинг Oops! журналини судга берди. Бу ҳақда Segodnya.ua хабар бермоқда.
Журналнинг сўнгги сонида хонанда Рианна актёрдан фарзанд кутаётгани, бироқ Ди Каприо болани тан олмоқчи эмаслиги ҳақида хабар берилган.
Актёр адвокатларининг сўзларига кўра, журналнинг Ди Каприо шахсий ҳаётига аралашишга ҳаққи йўқ. Рианна эса бунга умуман эътибор ҳам бергани йўқ.
Журнал эгаси Фредерик Трасколаскининг айтишича, унинг ходимлари барбадослик хонанда Ди Каприодан ҳомиладор эканлиги ҳақидаги маълумот асоссиз эканлигини билган. «Шундай бўлиши мумкин-ку, деб ўйлагандик, холос», - дейди Трасколаски.
Аввалроқ матбуотда Ди Каприо модель Келли Рорбах билан учрашиб юргани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Изоҳ (0)