1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўзбек эстрадаси хонандаси Нилуфар Усмонова болалар учун Open Air кўнгилочар дастурини ташкил қилди, деб хабар беради «Дарё» мобил мухбири.
Art House дўкони олдида очиқ ҳавода ташкиллаштирилган тадбирга алоҳида меҳмонлар таклиф қилинмади, шу сабабли истаган одам унда иштирок этиши мумкин бўлди. Нилуфарнинг ўзи ҳам болалари билан ташриф буюрди.
Машҳур болалар қўшиқлари янграётган вақтда, болакайлар Нилуфар билан биргаликда қоғоз, тош ва матоларга сурат чизди.
Бундан ташқари, турли ширинлик, попкорн, ширинпахта, ичимликлар тўла бўлган кендибар ташкил этилди. Шу куни face painting (юзга сурат чизиш) болажонлар орасида ниҳоятда оммалашди.
Изоҳ (0)